ЎСИМЛИКЛАРНИНГ АСАЛ¬ДОРЛИГИ – гулларида шира (нектар) бўлган ўсимликлар. Барча ме¬вали ўсимликлар асалдор ҳисобланади. Ўсимликда шира, асосан, гул¬нинг остида жойлашган махсус безчалар иштирокида вужудга келади. Ўсимлик гулларидан асаларилар шира олиши ва асал йиғиши билан бирга гулларни чанглайди ҳам. 1 га гуллаб турган олма, гилос, олча боғидан 10-30 кг. асал олиш мумкин.