ҚУЙРУҚЛИ БУЗОҚБОШ – зараркунанда-ҳашарот; катталиги 3,5-5 см қўнғир. Турли экинлар, шунингдек, мевали ўсимликларни зарарлайди, тупроқда қишлайди. Баҳорда ўтқазилган кўчатлар илдизини кемиради, сепилган уруғлар билан озиқланади. Тупроқда қишлайди. Кураш чоралари: 1 кг унга 50 г париж яшили қўшилган заҳарли хўраклар тупроққа 2-3 см чуқурликка солинади ва ҳ.к.