ЗАРАКУНАНДА ВА КАСАЛЛИКЛАРГА ҚАРШИ КУ¬РАШИШНИНГ МЕХАНИК УСУЛЛАРИ – турли мосламалар ва меха¬ник омиллар ёрдамида боғ ва токзорларда зарарли организмларнинг тарқалиши ва уларни йўқ қилишга қаратилган усуллар. Бунинг учун: узунбурунлар ва бошқа ҳашароат-зараркунандалар кириб келмасли¬ги учун боғ ва токзор атрофига чуқурдан тўсиқ қилинади; тупроқда ва хазонларда қишловчи, баҳор ва эрта ёзда ўсимликлар куртаклари, новдалари, баргларини зарарловчи зараркунанда-ҳашаротлар (олма қурти, ўсимлик битлари, дўлана капалаги, қўнғизлар ва ҳ. к.)га қарши ўсимлик танаси, пояси, кўп йиллик новдаларига клейли халқа қўйиш; ҳашаротлар уялари, кўплаб зараркунандаларни сақловчи, турли ка-салликларни қўзғатувчилар манбаи дарахтларнинг кўчган қобиқлари, тўкилган баргларини куз, қишда йиғиштириб олиб куйдириш ва ҳ. к.