УЗУМНИНГ МЕХАНИК ХУСУСИЯТИ – узумнинг транспортбоплиги ҳамда узоқ сақланишини белгиловчи кўрсаткич. Бунда ғужумнинг мева бандига мустаҳкам ўрнашганлиги, эзилишга чидамлилик даражаси, пўстининг қалинлиги ва ҳ. к. аниқланади.