БОҒДОРЧИЛИК ВА ТОКЧИЛИКНИ МЕХАНИЗАЦИЯЛАШ – мева ва узум етиштиришдаги асосий ишларни турли машина ва механизм¬лар ёрдамида бажариш; хўжаликларни керакли машина ва қишлоқ хўжалиги қуроллари билан таъминлаш. Иш унумдорлигини ва иқтисодий самарадорлигини оширишда муҳим аҳамиятга эга.