КЎЧАТЛАРНИ МЕХАНИЗАЦИЯ ЁРДАМИДА ЭКИШ – мева¬ли ўсимлик ва ток кўчатларини экишнинг илғор усулларидан бири. Меҳнат унумдорлиги ва иш самарадорлигини оширади. КПЯ-1, КПЯ-100 каби агрегатлардан фойдаланилади. Трактор ва унга тиркалган сув сақлагичли аравача, насос, гидробурлар (4-6), сув тақсимловчи қувурга бириктирилган шлангдан ташкил топган. Ҳар бир гидробурда пармаловчи (чуқур қазувчи), кўчат экувчи ва 2 та ишчи хизмат қилади. Белгиланган жойда чуқур қазилиб, сув қуйилади ва кўчат экилиб, унинг атрофини ишчилар шиббалаб тўғрилаб боради.