МАЙДАБАРГЛИЛИК – мевали ўсимликлар ва токда учрайдиган юқумли касаллик. Қўзғатувчиси но¬маълум. Асосан кўчат орқали тарқалади. Касаллик белгилари: барглар оч яшил тус олади ва майда бўлиб, шакли ўзгарган ҳолда, ўсимлик суст ўсади, новдалари ва бўғим оралари ингичка бўлади, ҳосил бермайди. Кураш чоралари: соғлом кўчат етиштириш. Ҳиндистонда тарқалган.