МЕЗОКАРП, мезокарпий – меванинг данак (уруғ) билан устки пўстлоғи орасидаги қисм; меванинг ўртача қавати. Баъзи ўсимликларнинг мева ва тугунчаси тўлиқ мевага ай¬ланиш жараёнида уч қават ҳосил қилади. Ички қават эндокарп, ўрта қават мезокарп ва ташқи қават экзокарп деб аталади. Шафтоли, гилос, ўрик, ёнғоқ кабиларда фақат икки қават бўлади.