МИНЕРАЛЬНЫЕ ПОДКОРМКИ

5 февраля, 2022

МИНЕРАЛ ОЗИҚЛАНТИРИШ – ўсув даврида ўсимликларнинг озиқланишини яхшилашга қаратилган агротехника тадбири; ўсимликларни минерал ўғитлар билан озиқлантириш. Тупроқ шароити, ўсимликларнинг холатига қараб амал¬га оширилади. Илдиз орқали озиқлантиришда ўғитлар тупроққа (ка¬лийли ва фосфорли ўғитлар 30-40 см чуқурликка) солинади. Ўсув даврида эса сувда тез эрувчан минерал ўғитлар (аммиакли селитра, суюқ аммиакли ўғитлар, шунингдек, фосфорли, калийли, мураккаб ўғитлар, гўнг шалтоғидан фойдаланилади. Ўсимликлар нормал ривожланган¬да ўсув даврининг иккинчи ярмида азотли ўғитлар солинмайди. Ҳосил берадиган боғ ва токзорлар гектарига соф ҳолда азот 120-180 кг, фос¬фор 90-150 кг, калий 40-45 кг, ўсув даврида эса қўшимча озиқлантириш мақсадида йиллик миқдорнинг ярми солинади.

0
Would love your thoughts, please comment.x
()
x