ТУПРОҚҚА МИНИ¬МАЛ ИШЛОВ БЕРИШ, тупроққа кам ишлов бериш – қишлоқ хўжалик экинлари, хусусан боғ ва токзорлар ҳосилдорлиги, тупроқ унумдорли¬гини бирйўла оширишга қаратилган тупроққа ишлов бериш тизими. Мақсад иложи борича тупроққа ишлов беришда машина-трактор агре¬гатларининг кам ўтиши билан боғлиқ ишларни камайтириш (тупроқни ўтлоқлаштириш ва мульчалашда гербицидлардан фойдаланиш).