МИНИМАЛЬНАЯ ТЕМПЕРАТУРА

5 февраля, 2022

МИНИМАЛ ҲАРОРАТ – маълум давр (сутка, декада, ой, йил) орасида ҳаво ва тупроқда кузати¬ладиган энг кам ҳарорат. Унинг даражасига қараб баҳор, куз ва қиш ой¬ларида кузатилиши мумкин бўлган совуқнинг қай даражадаги хатар¬лилиги аниқланади. Тупроқ ҳарорати -5-6º С бўлганда ток ва айрим мевали ўсимликларнинг илдиз тизими, тиним давридаги – 18ºС ҳаво ҳарорати қишловчи куртакларни зарарлайди. Ҳарорат -15º гача бўлган худудларда ток тупларини кўммасдан ўстириш мумкин. Баҳорда ҳаво ҳароратининг -3-5º гача пасайиши бўртган куртакларни, -1-2º га пасай¬иши очилган куртакларни зарарлайди.

0
Would love your thoughts, please comment.x
()
x