МОНИЛИОЗ

5 февраля, 2022

МОНИЛИОЗ – мевали ўсимликлар, токда учрайди¬ган замбуруғ касаллиги. Асосан мева (ғужум)лар зарарланади. Аввал кичик жигар ранг доғчалар пайдо бўлиб, сўнг бутун мевани қоплайди. Кейинчалик мева ва ғужумлар чирийди, буришади ва қурийди. Ку¬раш чоралари: микроэлементлар, фосфорли ва калийли ўғитлар би¬лан озиқлантириш, парваришни яхшилаш. Кимёвий кураш чорала¬ри: эрта баҳорда куртаклар бўртгунга қадар3% ли бордо суюқлиги ёки 3% ли темир купороси ва ёки 1% ли мис купороси, гуллаш арафаси¬да эса, 1% ли бордо суюқлиги ёки 0, 1% топсин кабилар қўлланилади. Ўзбекистонда М. ни кўпроқ беҳи дарахтларида учратиш мумкин.

0
Would love your thoughts, please comment.x
()
x