МОРОШКА

5 февраля, 2022

МОРОШКА – раънодошларга мансуб кўп йил¬лик ўтсимон ўсимлик ёки чала бута (бўйи 30-40 см). Барглари йирик, думалоқсимон, буришган. Гуллари якка, оқ. Меваси данакли тўпмева, малинаникига ўхшаш; пишиш олдидан қизил, пишганда тиниқ сариқ тус олади. Эти ширин, зич, хушбўй; витаминларга бой. Асосан тундра зонасидаги йўсин (мох)ли ва торфли жойларда ўсади.

0
Would love your thoughts, please comment.x
()
x