МОРОЗОБОИНЫ, морозобитие

5 февраля, 2022

СОВУҚ УРИШ, совуқдан зарар¬ланиш – мевали дарахтларнинг совуқдан шикастланиши. Танаси ва асосий шохларида узунасига кетган, баъзан чуқурлашган ёриқлар пай¬до бўлади. Асосан кузда, қишда ва эрта кўкламда ҳароратнинг кескин ўзгариши натижасида рўй беради (дарахтнинг устки қисми қаттиқ со¬виб, ички қисмига нисбатан қаттиқ қисилади ва натижада ёриқ вужудга келади). Бунинг олдини олиш мақсадида ёш дарахт ёки кўчатларнинг танаси кузда турли материаллар (чипта, похол ва ҳ. к.) билан ўраб қўйилади; оҳак суви билан оқланади, ҳосилга кирган дарахтларнинг танаси, асосий шохларнинг қуйи қисми эски пўстлоқлардан тозалана¬ди ва ҳ. к.

0
Would love your thoughts, please comment.x
()
x