МУТАГЕНЕЗ

5 февраля, 2022

МУТАГЕНЕЗ – организмда ирсий — мутацион ўзгаришларнинг рўй бериши жараёни. Табиий ҳамда сунъий М. бўлади. Табиий М. да мутациялар ташқи муҳитнинг табиий омиллари таъсири¬да ёки организмнинг ўзида физиологик ҳамда биокимёвий ўзгаришлар натижасида рўй беради. Сунъий М. да эса ирсий ўзгаришлар аниқ мақсадга қаратилган махсус ташқи ва ички омиллар (ионловчи нурлар, кимёвий моддалар ва ҳ. к.) таъсири натижасида рўй беради. Табиий М. оқибатида ток ва бошқа мевали ўсимликларнинг навлари ичида куртак вариацияси асосида уларнинг янги шакллари вужудга келиши мумкин.

0
Would love your thoughts, please comment.x
()
x