ВИНОГРАДНИК

5 февраля, 2022

ТОКЗОР – ток ўстириладиган (етиштириладиган) ер майдони. Ёшига қараб ёш (3 ёшгача бўлган, ҳали тўлиқ ҳосилга кирмаган) ҳамда ҳосил беруви Т. лар бўлади. Ёш токзорлар парвари¬ши, асосан кўчатларнинг тўлиқ тутиб кетиши ва илдиз олиши, новда ва баргларнинг яхши ривожланиши, маълум шакл берилиб, сўриларга кўтарилишига қаратилади. Ҳосил берувчи токзорларда эса, ток тупла¬рига керакли шакл берилган, занг ва мева звенолари шакллантирилган бўлиб, асосий парвариш ишлари мўл ва сифатли ҳосил етиштиришга қаратилган бўлади. Т. лар текис еларда, тоғ олди ва тоғли зоналарда ҳам барпо этилиши ва улардан мўл ва сифатли ҳосил етиштириш имкони¬ни беради. Т. Барпо қилишда жой танлашга, навларни тўғри жойлаш-тиришга, экомуҳитга катта эътибор берилади.

0
Would love your thoughts, please comment.x
()
x