ВИНОГРАДСТВО

5 февраля, 2022

ТОКЧИЛИК, узумчилик – 1) қишлоқ хўжалигининг ток ўстириш билан шуғулланадиган соҳаси; 2) ток¬нинг биологик хусусиятлари, ўстириш ва ҳосил етиштириш усулла¬рини ўрганадиган фан. Қуйидаги асосий йўналишларга эга: хўраки узум етиштириш; майиз қилиш; шарбатлар, концентратлар, консерва¬лар тайёрлаш; виночилик; узумни дастлабки қайта ишлашдан ҳосил бўлган чиқиндилардан иккиламчи маҳсулотлар (бўёқлар, вино кисло¬та, сирка, мой, спирт, танин ва ҳ. к.) олиш. Т. фан сифатида: умумий Т. (ток биологияси, экологияси, агротехни¬касини ўрганади); хусусий Т. (турли иқлим шароитларида, ишлаб чика¬риш йўналишларига қараб ток агротехникасини ишлаб чиқади); ампе-лография (ток турлари ва навлари ҳақидаги фан); ток селекцияси (янги навлар етиштириш, мавжудларини яхшилаш) бўлимларидан иборат.

0
Would love your thoughts, please comment.x
()
x