ВИРУСНЫЕ БОЛЕЗНИ

5 февраля, 2022

ВИРУС КАСАЛЛИКЛАРИ – вируслар қўзғотадиган ўсимлик касалликлари. Вируслар ўсимлик тўқималарига ўрнашиб олиб, хлоропластларни зарарлайди, барглар ва бошқа органлар рангсизланади, ўз шаклини йўқотади, гуллар уруғланмайди, тугилган мевалар яхши ривожланмайди, ҳосил камаяди, ўсимлик кўп яшамайди ва ҳ. к. В. к. га токда учрайдиган юқумли хлороз, калта бўғимлик, барглар¬нинг бужмайиши, барг томирлари некрози, шафтолининг сарғайиши ка¬саллиги ва ҳ. к. киради. Ўсимлик вируслари гул чанги, уруғлар, кўчат, шунингдек, нематодалар, ўсимлик битлари, замбуруғлар кабилар орқали тарқалади. Кураш чоралари: фитосанитария қоидаларига риоя қилиш, вируссиз кўчатлар етиштириш ва уларни ўстиришда вирус касалликла¬рини юқтирмаслик чораларини кўриш ва ҳ.к.

0
Would love your thoughts, please comment.x
()
x