ВИРУСЛАР – ҳужайрасиз, субмикроскопик паразит¬лар; юқумли касалликларни келтириб чиқарувчи жуда майда микроорга¬низмлар. Изометрик, таёқчасимон, ипсимон каби кўринишларда бўлади Мевали дарахтлар ва токни пайвандлаш вақтида В. билан зарарланган, касалланган ўсимликлар қаламчаларидан фойдаланиш ёки уларни экиш кабилар вирус касалликларининг тарқалишига сабаб бўлади.