ЎҒИТ СОЛИШ, ўғитлаш – ўсимликларни озиқлантириш мақсадида ерга ўғит солиш. Асосий ўғитлар (гўнг, фосфорли, калийли) кузда ёки эрта баҳорда ер ҳайдаш вақтида солинади. Азотли ўғитлар тез эрувчан ва сингувчан бўлганидан баҳорда ёки ўсув даврининг биринчи ярмида солинади. Азотли ўғитлар юзароқ (10-20 см чуқурликда), фосфорли ва калийли ўғитлар чуқурроқ (30-35см чуқурликда) солингани маъқул. Ўғитлар миқдори ер шарои¬ти, ўсимлик тури, навига қараб ўзгариши мумкин.