ЭКИЛАДИГАН ЎСИМЛИКЛАР, ўстириладиган ўсимликлар, экин – аҳоли учун озиқ-овқат ва саноат учун хом ашё етиштириш мақсадида экиладиган ўсимликлар. Маса¬лан, мевали, резавор мевали ўсимликлар ҳамда ток мевалари янгилигича ейилади ва улардан саноатда турли маҳсулотлар (мураббо, повид¬ло, жем, вино, шарбат, қоқи, майиз ва ҳ. к.) тайёрланади.