МЕВАЛИ ЎСИМЛИКЛАР ВА ТОК ЭКИШ ВАҚТИ – мевали ўсимликлар ва ток кўчатларини тўлиқ ва беҳато тутиши ҳамда уларнинг яхши ривожланишини таъминлайдиган давр. Экиладиган ўсимликнинг биологик хусусиятлари, кўчат сифати ҳамда тупроқ – иқлим шароитла-рига боғлиқ.Жанубий районларда кузда, бошқа жойларда баҳорда стандарт талабларидаги 1-2 ёшли кўчатлар экилади. Баҳорда кўчатлар куртаклар ёзилгунгача экилгани маъқул.