КЎЧАТ ҚАЗИШ – кўчат куз (октябрнинг иккинчи ярми-ноябр)да қазиб олинади. Фақат ҳар томонлама етук, яхши шаклланган, новдалари пишиб етилган кўчатларгина қазилади. Бу иш катта кўчатзорларда махсус плуглар билан бажарилади. Кўчат илдизи 30-35 см (токники 20 см) дан кам бўлмаслиги лозим. Кўчатлар қазиб олингач, экилгунча ёки тарқатилгунча нам ерга кўмиб қўйилади.