УРУҒ ТАЙЁРЛАШ – сифатли уруғ олиш учун пишиб етилган, касаллик ва зараркунандалардан тоза мевалар танланади. Уруғлар консерва заводларида ҳамда хўжаликнинг ўзида махсус машина, мосламалар, баъзи ҳолларда қўлда тайёрланади. Аж¬ратилган уруғ ва данаклар махсус тўр ёки брезентга тўкилади, ювила¬ди, очиқ ҳавода, салқин ерга ёйиб қўйилади (данаклар 1-1, 5 см, уруғлар 0, 5 см қалинликда). Тезроқ қуриш учун улар кунига 2-3- марта ағдариб турилади (очиқ ва қуруқ ҳавода 1-2 кун). Кўп миқдордаги уруғлар (айниқса кузда тайёрланганлари) махсус қуритгичларда қуритилади.