ЗАКАЛИВАНИЕ РАСТЕНИЙ

5 февраля, 2022

ЎСИМЛИКЛАРНИНГ ЧИНИҚИШИ – ўсимликларнинг ўсиши ва ривожланиши учун ноқулай ташқи муҳит (совуққа, қурғоқчиликка, иссиққа, тупроқ шўрига ва ҳ. к.)га чидамлилиги¬ни ошириш жараёни; ўсимликларнинг у ёки бу даражада қишга (совуққа) тайёргарлик кўриш қобилияти. Чиниқиш даражаси ўсув фенофазаларига, ўсимлик ёшига, уларда тўпланган карбонсувлар, сув ва бошқа моддаларга, шунингдек, ферментларнинг фаоллиги ҳамда совуқнинг қай даражада бош-ланишига боғлиқ. Мевали дарахтлар нисбий тиним даврида, айниқса чуқур тиним даврида (декабр, январ) паст ҳароратларга энг чидамли бўлади.

0
Would love your thoughts, please comment.x
()
x