ҚЎРИҚ ЕР, партов ер, бўз ер – илгари экин экилган, кейинчалик тупроқ табиий унумдорлигини тиклаш учун бир неча йил экин экилмаган ер. Бундай ерларни бир неча йилдан сўнг яна шудгорлаб турли ўсимликлар экиш мумкин.