МЕВА ТУГИЛИШИ — мева тугунчала¬рининг чангланиш, қўш уруғланиш (оталаниш)дан сўнг шаклланиши, ўсиши ва ривожланиши жараёни. Уларнинг кўпроқ ёки кам тугилиши навнинг биологик хусусиятлари, гуллаш даврида об-ҳаво шароитига, тупроқ нами ва унумдорлигига, шунингдек парвариш сифатига боғлиқ