УЧҚАТ, шилви — учқатдошларга мансуб бута¬лар туркуми. Бўйи 1-1,5 м, барглари майда, оч яшил, тухумсимон ёки чўзиқроқ. Май ойида гуллайди. гуллари майда, оқ-сариқ. Меваси июн¬да пишади; майда, чўзиқроқ, тўқ кўк ёки қорамтир, ширин, ўзига хос тахир; ейилади, мураббо қилинади. Айрим турлари заҳарли.