ЧЕРЕШНЯ

6 февраля, 2022

ГИЛОС – раънодошларга мансуб данак мевали ўсимлик. Дарахти 15-20 м. гача ўсади. Танаси силлиқ, шох-шаббаси тарвақайламаган. Барглари йирик, чўзиқ. Апрелда гуллайди; гуллари оқ, тўпгулга йиғилган, барглар билан бир вақтда очилади. Меваси на¬вига қараб апрел охири – июлда пишади; сариқ, сарғиш-қизғиш, тўқ-қизил, думалоқроқ, ширин. Таркибида 15% гача қанд бор; минерал туз¬лар, органик кислоталар, витаминларга бой. Асосан, вегетатив йўл би¬лан (пайвандлаб) кўпайтирилади. Кўчати экилгач, 4-6-йили ҳосилга киради. Ўзбекистонда Валерий Чкалов, Дрогана желтая, Қора гилос, Космическая, Ревершон каби навлари районлаштирилган.

0
Would love your thoughts, please comment.x
()
x