ЧЕРВЕЦ КОМСТОКА

6 февраля, 2022

КОМСТОК ҚУРТИ – ҳашарот-зараркунанда. Танаси оқ, мумсимон ғубор билан қопланган, думли. Ме¬вали, айниқса, тут, ток ҳамда сабзавот экинларини зарарлайди К. қ. туш¬ган ўсимлик новдалари қинғир-қийшиқ ўсиб, барглари сарғаяди, да¬рахт танаси, шохи, илдизи, узум бошлари, ғужум бандларида ёриқлар пайдо бўлади, ўсимлик яхши ривожланмайди. Кураш чоралари: бегона ўтлар йўқотилади, дарахт бачки новдалари олиб ташланади, хазонлар ёқилади, ўсимлик танаси эрта кўкламда қаттиқ чўтка билан тозалана¬ди, карантин чоралари кўрилади.

0
Would love your thoughts, please comment.x
()
x