ЦИТРУСОВЫЕ, померанцевые

6 февраля, 2022

ЦИТРУССИМОНЛАР, цитрус ўсимликлари – цитрусдошлар туркумига мансуб доим яшил мевали ўсимликлар (лимон, апельсин, мандарин, цитрон, грейпфрут, бигара¬дия ва ҳ. к.). Шохлари кўпинча ўткир тиконли бўлиб, улар одатда ёш новдаларнинг барг қўлтиғида жойлашган. Барглари мураккаб, бутун, яшил, тўқ яшил, ялтироқ, эфир мойларини сақловчи безчалар билан қопланган. Гуллари жуда хушбўй, оқ, пушти, асосан, четдан ва ўзидан чангланади. Кўпчилигида чангланмасдан-партенокарпик мевалар ту¬гилади. Мевалари кўп уйли, турли шаклда ва рангда, органик кисло¬талар, С витаминига бой, ширин-нордон (мандарин, апельсин), нор¬дон (лимон), тахир (грейпфрут ва ҳ. к.). Пўстлоғидан техник ва эфир мойлари, пектин, лимон кислота олинади. Гуллари, мевалари, ёш бар¬глари -1-2°С совуқда музлайди. Йил бўйи ўсади, октябр-апрел ойлари¬да яхши ҳосил беради. Гуллашдан то ҳосил пишгунгача бўлган давр лимонда, мандаринда 150-170 кун, апельсинда 180-210 кун. Пайванд¬ланган кўчатлари ўтқазилгач, 3-4-йили ҳосилга киради. Ўзбекистонда, асосан, иссиқхоналарда ўстирилади.

0
Would love your thoughts, please comment.x
()
x