ЦВЕТЕНИЕ

6 февраля, 2022

ГУЛЛАШ – ўсимликнинг гуллаш жараёни. Ўсимлик тури, нав хусусиятлари, иқлим шароитлари, парваришга қараб Г. фа¬засининг вақти турлича кечади. Масалан, олма, нокнинг пастки ва жанубий томондаги мева шохларидаги куртаклар эрта гуллайди. Бир дарахтнинг ўзида ғунчалар бир вақтда очилмай гуллаш жараёни 4 қисмга бўлинади: гуллашнинг бошланиши (дастлабки гулнинг пай¬до бўлиши); тўлиқ гуллашнинг бошланиши (ғунчаларнинг 25% очи¬лиши); тўлиқ гуллаш (ғунчаларнинг 75% очилиши ва гулбарглар¬нинг тўкила бошлаши); гуллашнинг тугаши (гулбаргларнинг батамом тўкилиши). Кўпчилик мевали ўсимликлар, жумладан токда ҳам Г. дав¬ри 7-14 кунни ташкил этади. Ҳаво ҳарорати 30-32°С да Г. жадал кеча¬ди. Г. нинг нормал кечиши учун тупроқда мўътадил намлик бўлиши ло¬зим. Ёмғир ва паст ҳарорат, Г. даврида ўсимликни суғориш Г. га салбий тасир кўрсатади.

0
Would love your thoughts, please comment.x
()
x