ЭКОЛОГИЧЕСКИЕ ФАКТОРЫ

6 февраля, 2022

ЭКОЛОГИК ОМИЛЛАР – бошқа ўсимликлар қатори, мевали ўсимликлар ва токнинг ўсиши, ривожлани¬ши, мўл ва сифатли ҳосил бериши асосан ташқи муҳит ҳамда антропо¬ген омилларга боғлиқ. Мевачилик ва узумчиликни ривожлантириш, зо¬налар бўйича жойлаштириш, барча парвариш ишлари, ток тупларини кўмиш ва очиш каби ишлар, асосан экологик шароитларга қараб белги¬ланади. Кейинги йилларда боғ ва токзорлар, улар маҳсулотларига, шу¬нингдек, ташқи муҳит тозалигига антропоген омиллар(пестицидлар, гербицидлар, минерал ўғитлар ва ҳ. к.)нинг салбий таъсири ва асоратла¬рини камайтириш, ҳатто бартараф қилишга катта аҳамият берилаётир. Мевали ўсимликлар ва токка таъсир кўрсатувчи ташқи муҳит омил-лари келиб чиқишига кўра қуйидаги гуруҳларга бўлинади: а б и о т и к о м и л л а р(ёруғлик, иссиқлик, намлик, ҳаво, тупроқ, жой рельефи); б и о т и к о м и л л а р (бошқа ўсимликларнинг таъсири-симбиоз, пара-зитизм ёки ҳайвонот организмларнинг ўсимликни зарарлаши); а н т р о п о г е н о м и л л а р (ўсимлик ва тупроқ парвариши билан боғлиқ усул-лар), яъни жой танлаш, уни экишга тайёрлаш, экиш қалинлиги, ўғитлаш, суғориш, дарахт ва токларни буташ, кесиш, ўстириш усуллари, касаллик ва зараркунандаларга қарши кимёвий моддаларни қўллаш ва ҳ.к

0
Would love your thoughts, please comment.x
()
x