ЭКОЛОГИЯ РАСТЕНИЙ

6 февраля, 2022

ЎСИМЛИКЛАР ЭКОЛОГИЯСИ – ўсимликнинг ташқи муҳит билан ўзаро муносабатини ўрганувчи фан. Ўсимликнинг ҳаёт фаолиятига барча экомуҳитнинг ёки айрим экоо¬милларнинг таъсир этиш характерини белгилайди. Мевали ўсимликлар ҳамда токнинг нормал ўсиши ва мўл ҳамда сифатли ҳосил бериши учун маълум даражада иссиқлик, ёруғлик, намлик, мўътадил тупроқ шароити, карбонат ангидрид, кислород керак бўлади. Кўпгина мева¬ли ўсимликлар, шу жумладан, ток иссиқсевар ҳисобланади. Уларнинг ўсув даври ҳарорат 8°С дан юқори бўлганда, куртакларнинг уйғониши эса 10-12°С дан кам бўлмаганда бошланади, новдалар 20-30°С да яхши ўсиб ривожланади, 28-32°С да гуллаш, чангланиш, уруғланиш жараён¬лари жадал кечади. Тупроқнинг иссиқлик режими сув режими билан узвий боғлиқ бўлиб, улар ҳар бир тур ва навга ўз таъсирини кўрсатади. Баҳор ва куз-да бўладиган қора совуқ ўсимликка ҳалокатли таъсир кўрсатиши мум-кин. Масалан, -3°С дан паст ҳароратда бўртаётган куртаклар, -0, 5-1°С ҳароратда гул ва тўпгуллар, янги яшил новдалар, -5-8°С да илдизлар зарарланади. Озиқ моддаларнинг ҳамда намнинг етишмаслиги ёки ортиқчалиги натижасида гуллар яхши чангланмайди, тугунчалар тўлиқ тугилмайди, кўплаб тўкилади, ҳосил ва унинг сифатининг пасайиши¬га сабаб бўлади ва ҳ. к.

0
Would love your thoughts, please comment.x
()
x