ГЕОГРАФИЧЕСКАЯ ГРУППА СОРТОВ ВИНОГРАДА

6 февраля, 2022

ГЕОГРАФИЧЕСКАЯ ГРУППА СОРТОВ ВИНОГРАДА – УЗУМНИНГ ЭКОЛОГО—ГЕОГРАФИК ГУРУҲИ – сунъий танлаш натижасида олинган маданий узум навлари гуруҳи; токнинг европа-осиё тури таснифотининг систематик бирлиги. Ёввойи токнинг эколого-географик жиҳатдан тарқалиши, унинг маданийлашган тур¬ли шакллари, морфологик-биологик хусусиятларини ҳисобга олиб академик А. М. Негруль Витис винифера турига оид маданий узум на¬вларининг таснифини ишлаб чиққан ва барча экиладиган узум навла¬рини учта:Ш а р қ и й;Ғ а р б и йЕ в р о п аҳамдаҚораденгизсоҳиллариэколого-географик гуруҳларига ажратган. Ш а р қ и й гуруҳга оид узум навларининг асосий хусусиятлари: туп ва новдалар кучли ўсади, барглари, асосан туксиз, новдаларининг ҳосил бериш коэффициенти паст, узум бошлари ва ғужумлари йирик, мева¬си, асосан янгилигида ейилади, қуритилади. Ўзбекистонда етиштири¬ладиган хўраки ва кишмишбоп навлар шу гуруҳга киради. Ғарбий Е в р о п а гуруҳига кирувчи узум навлари хусусиятлари: ток туплари нисбатан ихчам, новдалари сустроқ ўсади, барглари кўпчилигида тук¬ли, новдаларнинг ҳосил бериш коэффициенти юқори, узум бошлари ва ғужумлари майдароқ, ҳосили, асосан қайта ишланади (вино, конъяк, шарбатлар ва ҳ. к. тайёрланади). Қ о р ад е н г и зс о ҳ и л л а р игуруҳига кирувчи узум навлари ўзининг биологик, морфологик ҳамда хўжалик-технологик хусусиятларига кўра бошқа гуруҳ узум на¬вларига нисбатан оралиқ ўринни эгаллайди. Узум навларининг бундай гуруҳларга бўлиниши улардан турли мақсадларда фойдаланиш(навлар таркибини янгилаш ва яхшилаш, парвариш ишларини такомиллашти¬риш ва ҳ. к.)да қулайликлар туғдиради.

0
Would love your thoughts, please comment.x
()
x