ФИСТАШКА

6 февраля, 2022

ПИСТА – пистагулдошларга мансуб мевали дарахт ёки бута. Ёнғоқмевалилар гуруҳига киради. Дарахти 10 м. гача, 300 йилгача яшайди; шох-шаббаси қалин, барглари мураккаб, тўқ яшил. Апрелда гуллайди, гуллари мураккаб тўпгулда жойлашган, айрим жин¬сли. Меваси сентябрда пишади, данакча, мағизи таркибида 55-60% мой, 18-25% оқсил, 13% гача қанд ва ҳ. к. бор; тўйимли, қандолатчиликда ишлатилади. Данагидан ва пайвандлаб кўпайтирилади; кўчати экилгач 4-5-йили ҳосил беради. Ўзбекистоннинг тоғли районларида кўп.

0
Would love your thoughts, please comment.x
()
x