ФИТОСАНИТАРНАЯ СЕЛЕКЦИЯ

6 февраля, 2022

ФИТОСАНИТАР СЕЛЕК¬ЦИЯ – вегеатив йўл билан кўпайтириладиган ўсимликлар, жумладан ток селекциясининг бир йўналиши. Кураш чоралари бўлмаган, зарар¬ли сурункали касалликлардан холи ўсимликлар (кўчат)ни етиштириш мақсадида амалга оширилади. Ток ва бошқа мевали ўсимликларда су¬рункали касалликлар (барг буралиши, калта бўғимлик, юқумли хлороз, бактериал рак, бактериал некроз ва ҳ. к.)ни тарқатувчилар, асосан ви¬руслар, бактериялар, замбуруғлар ва ҳ. к ҳисобланади. Бундай касаллик қўғзатувчилар, асосан кўчатлар орқали тарқалади ва боғ ва узумзор¬ларга катта зарар етказади. Олдини олиш ва кураш чоралари: соғлом кўчат ва клонларни етиштириш. Барча ишлар фитосанитар назорати остида олиб борилади.

0
Would love your thoughts, please comment.x
()
x