ФОРМИРОВКА

6 февраля, 2022

ШАКЛЛАНТИРИШ, шаклга солиш – мевали да¬рахт, ток туплари новда ва шохларини кесиш, буташ йўли билан уларни маълум шаклга ва тартибга солиш. Асосан, ўсимликларнинг ёшлик дав¬ридан бошланиб, бутун умри давомида уни сақлаб боришга эришиш ло¬зим. Шакл берилмаган мевали дарахтлар ва ток тупи узоқ яшамайди ва кам ҳосил беради, парвариш ишлари ҳам қийинлашади. Қуйидаги асо¬сий талабларга жавоб бериши керак: кучли шох ва новдаларни ҳосил қилиш, мўл ва мутассил ҳосил беришни таъминлаш, тур ва навнинг биологик хусусиятлари, маҳаллий табиий шароитларга мос бўлиши, ноқулай ташқи муҳит шароитлари (совуқ, кучли шамол ва ҳ. к.)га чидамлилиги, механизация ёрдамида ишлов беришга қулайлиги ва ҳ. к.). Мевачиликда ўсимлик танасининг бўлиши, асосий шохларнинг жойла¬шиш характерига қараб шох-шаббалар ярусли (олма, нок, гилос ва ҳ. к.), яруссиз (лидер, Ўзбекисмтонда қўлланилмайди), косасимон (шафтоли, ва ҳ. к.), бутасимон(анор, анжир ва ҳ. к.), ётиб ўсадиган(олманинг па¬радизкага уланганли) ва ҳ. к. бўлиши мумкин. Ш. нинг паст (50-70 см.), ўртача (80-100 см.), баланд танали (150-200 см.) каби хиллари бор. Ток¬чиликда эса, каллаксимон, елпиғичсимон(кичик елпиғичсимон, кўп зангли елпиғиссимон, баланд танали елпиғичсимон) каби хиллари¬дан фойдаланилади. Ўзбекистонда ток тупларига, асосан кўп зангли елпиғичсимон шакл берилади.

0
Would love your thoughts, please comment.x
()
x