ХРАНЕНИЕ ВИНОГРАДА

6 февраля, 2022

УЗУМНИ САҚЛАШ – янги узил¬ган узум бошларини сифатини йўқотмасдан узоқ муддат сақлашга қаратилган технологик усуллар. Узумнинг қанча вақт сақланиши тупроқ-иқлим шароитлари, нав хусусиятлари, биокимёвий таркиби, пар¬вариши, териш муддати, сақлаш шароитлари ва усулларига боғлиқ. Узумнинг Нимранг, Тойифи, Октябрский, Қора жанжал, Мускат узбе¬кистанский, Хусайни каби хўраки навларини махсус шароитда 4-6 ой¬гача сақлаш мумкин. Узумнинг узоқ сақланиши учун шунингдек, узум узишдан 15-20 кун олдин суғормаслик, ғужумлари бир текис пиш¬ган, зарарланмаган, ўртача зич узум бошларини фақат очиқ ҳаво ва қуруқлигида узиш, ёмғирдан кейин узмаслик кабиларга аҳамият бе¬риш лозим. Узум узилгач, 10-12 соат салқин жойга ёйиб қўйилади, сўнг ҳажми 7-8 кг яшикларга жойланади ва ҳар бир яшикка калий метабисульфат-нинг 40-45 таблеткаси (20-22 г) тешикли қоғозларга ўраб солинади. Бу сақланиш муддатини 3-4 ойга узайтириб, чиқинди кам бўлишига ёрдам беради. Узумли яшиклар ҳарорати 5-8°С камераларда 8-10 соат, кей¬ин ҳарорати 4°С ли камераларда узоқ муддат сақланади. Совиткичли омборхоналар тўлгач, камералар ёпилиб, ҳарорат 2°С гача, сўнг 2 кун давомида 0°С гача пасайтирилади. Узум сақлашнинг оптимал режими камерадиги ҳаво ҳарорати 0°С дан 1-2°С гача, нисбий намлиги эса 85-95% ҳисобланади. Яшиклардаги узумнинг сифати ҳар 2 ҳафтадан тек-шириб турилади ва ҳар сафар олтингугурт тутуни билан 40-50 дақиқа дуланади(1 м3жойга 2,5-3 г) Узум сақлашнинг оддий ва халқ усуллари: бандидан осиб сақлаш(ҳаво ҳарорати 0°С ёки 0, 5°С, нисбий намлиги эса 80-90% бўлиши ло¬зим); қамиш бордон, яъни “чий”ларда осиб сақлаш (шамол яхши айла¬ниб турадиган мўриси, девор асосида туйнуклари бўлган салқин пах¬са биноларда ҳаво ҳарорати 1-2°С, нисбий намлиги 80-90% бўлгани маъқул), шунингдек, “занг” , бир йиллик новдаси билан кесиб сақлаш ҳам бор.

0
Would love your thoughts, please comment.x
()
x