ИТАТЕЛЬНЫЙ РЕЖИМ ПОЧВЫ

6 февраля, 2022

ТУПРОҚНИНГ ОЗУҚА РЕ¬ЖИМИ – тупроқдаги эрувчан (ҳаракатчан) ҳамда ўсимлик ўзлаштира оладиган озиқ моддалар ва уларнинг ўсув даврида ўзгариб туриш ҳолати. Тупроқдаги озиқ моддаларнинг ялпи заҳираси ва уларни са¬фарбар қилувчи шароитлар билан аниқланади. Тупроқдаги азот, фос¬фор, калий каби озиқ моддалар етарли миқдорда бўлади, аммо улар¬нинг асосий қисми ўсимлик томонидан ўзлаштириладиган шаклда бўлмайди, натижада ўсимлик уларга талабчанликни сезади. Тупроқда кечадиган физикавий-кимёвий, кимёвий ҳамда биологик жараёнлар фаоллаштирилганда, тупроқнинг сув ва озиқлантириш режими ях¬шилангандагина озиқ моддалар ўсимлик томонидан ўзлаштирилади. Т. о. р. яхшилашда органик ва минерал ўғитларни вақтида ва керакли миқдорда солиш муҳим аҳамиятга эга.

0
Would love your thoughts, please comment.x
()
x