ТУПЛАР ЮКЛАМАСИ, туплар нагруз¬каси – асосан токчиликда қўлланиладиган атама. Бир қанча маъно¬га эга: 1) ток кесиш вақтида бир туп токда ёки бир гектар токзорда қолдириладиган соғлом куртакларнинг умумий сони; 2) баҳорда бир туп токдаги куртаклардан ривожланган новдалар сони; 3) хомток вақтида бир туп токда ёки қаторнинг ҳар бир метрида қолдирилган яшил новдалар сони; 4) бир тупдаги ҳосил миқдори ва ҳ. к. Ҳар бир ток тупига юклама бериш ўсимликнинг навига, ўстириш шароитига боғлиқ. Тик симбағазаларда ўстириладиган ток тупларида ўртача 150-200 куртак, баланд сўри, ишкомларда ўстириладиганида 300-600 кур¬так қолдирилади.