ҲАШАРОТЛАР ЧАНГЛОВЧИ ЎСИМЛИКЛАР, энтомофил ўсимликлар – ҳашаротлар ёрдамида (четдан) чангланувчи ўсимликлар. Мевали ўсимликларнинг деярли барчаси четдан-ҳашаротлар ёрдамида чангланади. Гулдан гулга қўниб юрган ҳашарот (масалан, асалари) би-рор гулнинг чангчисидан олинган чангни бошқа гулнинг уруғчисига ташиб чанглайди.