СУҒОРИЛМАЙДИГАН ТОКЧИЛИК ВА БОҒДОРЧИЛИК, лалми ток-чилик ва боғдорчилик – табиий намгарчилик шароитида ток ва мевали дарахтларни ўстириш. Бундай шароит, асосан, адир ва тоғли зоналарда учрайди. Йиллик ёғин миқдори 400-450 мм дан кам бўлмагани маъқул.