УНУМСИЗ ТУПРОҚ, ориқ ер – ўсимликнинг нормал ривожланиши учун озиқ элементлар кам бўлган ер. Боғ ва токзор қилишдан олдин гектар ҳисобига 30-40 т. чириган гўнг билан бирга асосий маъданли ўғитлар (азотли, фосфорли ва ка¬лийли ўғитлар) солиб ерга ишлов берилса унинг унумдорлиги ортади.