ОБЛЕПИХА

6 февраля, 2022

ЧАКАНДА, чирқаноқ — жийдадошларга мансуб, икки уйли мевали ўсимлик; бута, тиканли. Бўйи 2-5 м, танаси, шохларининг пўстлоғи тўқ жигар ранг, қўнғир-яшил, ёш новдалариники сарғиш-қўнғир. Барглари наштарсимон, уст томони тўқ яшил, ялтироқ, орқаси кумушсимон-яшил. Ч. нинг сариқ, қизил, пушти тур-хили бор. Ч. май ойида гуллайди, меваси август-сентябрда пишади; думалоқ, майда, овал¬симон, бочкасимон, тахир-нордон, нордон-ширин, хушбўй. Таркибида 12, 5% гача қанд, шунингдек, турли кислоталар, С, В1, В2, Е витамин¬лари, каротин (провитамин А), мой бор. Таркибидаги каротин миқдори бўйича барча мевали ўсимликлар ичида биринчи ўринда туради. Жуда шифобаҳш. Кўчати ўтқазилгач, 3-4-йили ҳосил беради. Совуққа, қурғоқчиликка, зараркунанда ва касалликларга чидамли. Сибирь, Ўрта Осиё, жумладан, Ўзбекистон, Кавказ ва бошқа жойларда тарқалган.

0
Would love your thoughts, please comment.x
()
x