ОБЛОМКА ПОБЕГОВ, выломка побегов

6 февраля, 2022

ҲОМТОК – ток тупи¬нинг ўсиши ва ҳосил беришини тартибга солиш, ҳосилли ва ҳосилсиз новдалар миқдорининг оптимал нисбатини белгилаш мақсадида ўтказиладиган агротехника тадбирларидан бири. Ҳ. кузги ва баҳорги ток кесишнинг давоми ҳисобланиб, бунда ток тупига маълум даражада шакл ҳам берилади. Ҳ. вақти апрел охирлари ва май ойининг биринчи ярми (шўра Ҳ.) ва июн ойининг ўрталари (ғўра Ҳ.). Ҳ. вақтида ортиқча ҳосилсиз, тескари ўсган, бачки новдалар олиб ташланади, қолган нов¬далар эса симбағаз ёки сўриларга орасини 10-12 смқолдириб тараб боғланади. Ҳар бир Ҳ. дан сўнг эрталаб ёки кечки вақт замбуруғ касал¬ликларига қарши олтингугурт кукуни ва ёки 0,4-0,6% ли каллоидли олтингугурт эритмаси билан ишлов берилади.

0
Would love your thoughts, please comment.x
()
x