КЕСИЛГАН ЖОЙНИ ЯНГИЛАШ – ток ва бачкисидан кўкарадиган бошқа ўсимликлар новдасини экишдан ол¬дин остки ва устки томонидан кесиб ташлаш. Асосан токнинг қаламча новдаси токқайчида икки учидан кесиб янгиланади. Бунда куртаклар¬нинг зарарланмаслиги учун 0,5-1 см масофа қолдириб кесилади.