ОБРЕЗКА ВИНОГРАДА

6 февраля, 2022

ТОК КЕСИШ – занг, маданг ва новда¬ларнинг бир қисмини олиб ташлаш ҳамда қисқартириш; асосий агро¬техника тадбирларидан бири. Токнинг ўсиши, ривожланиши, ҳосил беришини, шаклини тартибга солиш, токзорда олиб бориладиган иш¬ларни бажаришда қулай шароит яратиш, ер устки қисми билан илдиз тизими ўртасида мувозанатни сақлаш мақсадида қилинади. Токлар кўмилмайдиган ерларда эрта баҳорда шира ҳаракати бошланмасдан олдин ҳам кесилади. Ҳар бир тупда қолдириладиган занг ва новдалар сони ўсимликнинг ёши, нави, ўсиш ва ўстириш шароитларига боғлиқ. Одатда хўраки навлар ҳосил новдалари 12-16 куртак, винобоп навла¬риники 8-12 куртак қолдириб кесилади. Ҳосилга кирган ток туплари¬да 4-6 та занг ва ҳар бир зангда камида 3 та мева звеноси (ҳар бир мева звеноси 2 та асосий новда ва 2-3 куртакли 1 та ўринбосар новдани таш¬кил этади) шакллантирилиши лозим. Т. к. тажрибали соҳибкорлар то¬монидан бажарилиши керак. Яна қ. Нагрузка.

0
Would love your thoughts, please comment.x
()
x