ОИДИУМ, уншудринг – токнинг кенг тарқалган замбуруғ касаллиги. Ўсимликнинг барча яшил қисмлари – барги, новдаси, шўраси, меваси зарарланади. Устида унсимон қўнғир ғубор пайдо бўлиб, барглари мўртлашади, аста-секин қурийди, гулла¬ри яхши чангланмайди, меваси ривожланмай ёрилади, қурийди. Асо¬сан сернам, салқин жойларда кўпроқ тарқалади. О. га қарши ток тупла¬ри май-июнда 2-3 марта хомток қилинади. Ҳар ҳомтокдан сўнг 25-30 кг/га миқдорда олтингугурт кукуни ёки 1% ли коллоидли олтингугурт эритмаси сепилади ва ҳ. к.