ОМОЛОЖЕНИЕ КОРНЕЙ

6 февраля, 2022

ИЛДИЗЛАРНИ ЁШАРТИРИШ – ме¬вали дарахтлар ва ток илдизларини вақт-вақти билан қисман янгилаш мақсадида ўтказиладиган тадбир. Бу махсус плуглар (чуқур юмшат¬кичлар) ёрдамида кузда ёки эрта баҳорда (октябр-феврал) тупдан 80-100 см қочириб 60-80 см чуқурликда қилинади. Ерни чуқур юмшатиш вақтида ўсимлик илдизларининг маълум қисми қирқилади ва шу жой¬лардан тезда янги илдизчалар ривожланади, яъни илдизлар янгилана¬ди. Бу иш ҳар 2-3 йилда бир марта қилиниб, биринчи йили тоқ қаторлар, иккинчи йили жуфт қаторлар қилиниши лозим. Ўсимликларнинг узоқ яшаб яхши ва сифатли ҳосил беришида аҳамиятли.

0
Would love your thoughts, please comment.x
()
x